Бир неча дақиқа олдин Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида Жаҳон чемпионати саралаш тизимининг Осиё минтақаси бўйича 4-босқичга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра 10та терма жамоа 4та саватчадан «А» ва «В» гуруҳларига тақсимланди.
Қуръа натижасига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси «А» гуруҳи 4-қаторидан ўрин олди. Жаҳон Чемпионати 4-саралаш босқичида Инилеев шогирдлари Австралия, Япония, Бахрайн ва Қатар термалари билан ЖЧ-2010 финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.
«В» гуруҳига эса Ж.Корея, Эрон, С.Арабистони, Ш.Корея ва БАА термалари жойлашди.
3-саралаш босқичидан фарқли улароқ Ўзбекистон терма жамоаси бу босқичда Осиёнинг гранд жамоаларига қарши майдонга тушади. Бу босқич ҳаммасидан ҳам энг қийини бўлиши барчага маълум. ЖЧ-2006га чиқиш учун яримта ўрин учун курашда
...
Читать дальше »