Қуръа натижасига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси «А» гуруҳи 4-қаторидан ўрин олди. Жаҳон Чемпионати 4-саралаш босқичида Инилеев шогирдлари Австралия, Япония, Бахрайн ва Қатар термалари билан ЖЧ-2010 финал босқичига чиқиш учун кураш олиб боради.
«В» гуруҳига эса Ж.Корея, Эрон, С.Арабистони, Ш.Корея ва БАА термалари жойлашди.
3-саралаш босқичидан фарқли улароқ Ўзбекистон терма жамоаси бу босқичда Осиёнинг гранд жамоаларига қарши майдонга тушади. Бу босқич ҳаммасидан ҳам энг қийини бўлиши барчага маълум. ЖЧ-2006га чиқиш учун яримта ўрин учун курашда бизни доғда қолдириб кетган Бахрайн термаси билан бу гал бир гуруҳдан жой олдик. Ундан ташқари осиёнинг 1 ва 2-рақамлари жамоалари гурухда худди шу ўринлар учун жон-жаҳди билан кураш олиб бориши аниқ. Қатар термасидан ҳам ҳар қандай сюрпризни кутиш мумкин. Қисқаси, бу гуруҳга нисбатан «ана, энди ҳақиқий ўйинлар бошланди!» деб бемалол айтиш мумкин.
Иккинчи гуруҳда ҳам кутилмаган воқеалар кузатилди. Жанубий ва Шимолий Корея термалари яна бир гуруҳдан жой олишди. Олдинги босқичда биз билан гуруҳдош вазифасини ўтаган саудияликлар, иккала кореядан ташқари Эрон ва БАА термалари қаршилигини енгишига тўғри келади.
Умуман олганда, иккала гуруҳни ҳам кучсиз деб бўлмайди. Ахир бу босқичгача фақат кучлилар сараланиб етиб келган.
Шундай қилиб, ЖЧ-2010 4-саралаш босқичида учрашувлар таквими ва гуруҳлар билан танишинг:
"A" ГУРУХИ
1. | Австралия |
2. | Япония |
3. | БаХРАЙН |
4. | Ўзбекистон |
5. | КАТАР |
"B" ГУРУХ
1. | Жанубий Корея |
2. | Эрон |
3. | Саудия Арабистони |
4. | Шимолий Корея |
5. | БАА |