JUMA, 19.04.2024, 09:01
DUNYO FUTBOLI
Главная | | Регистрация | Вход
Мини-чат
200
Статистика

HOZIR-ON LINE 1
MEHMONLAR 1
FOYDALANUVCHILAR 0
Главная » 2009 » IYUL » 18 » ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЖАРОҲАТ ОЛИШ МУМКИН?
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЖАРОҲАТ ОЛИШ МУМКИН?
15:29
Бироқ ўйин пайтида рақибдан тепки еб, йиқилиб жароҳат олиш бошқа-ю уйда, кўчада, машинада ва яна бошқа жойларда лат ейиш бошқа. Баъзан футболчининг енгилтаклиги оқибатида ҳам жароҳатланиш мумкинки, бу кимгадир кулгули туюлса, спортчининг ўзига қаттиқ алам қилади. Қуйида эътиборингизга ҳам кулгули, ҳам қайғули жароҳатлар тафсилотини ҳавола этамиз. Кулиш ёки ачиниш ўзингизга ҳавола.

1993-1994 йиллар мавсумини Лондоннинг «Челси» жамоаси асосий голкипери Дэйв Бизантсиз бошлаганди. Дарвозабон уйида тамадди қилиб ўтириб, салат солинган биллур вазани қўлидан тушириб юборади. Афтидан Дэйв идишни тўп билан адаштириб юборган кўринади. Бўлмаса, дарвозабон тушиб кетаётган идишни тўп сингари оёғи билан тўхтатиб қолишга уринармиди?! Табиийки, идиш парча-парча бўлиб кетади, дарвозабон эса бош бармоғини синдириб олади.

«Арсенал» аъзоси Стив Морроу Лига кубоги баҳсида «Шеффильд Уэнсдей» дарвозасига киритган голини ўзига хос тарзда нишонлашга қарор қилади. Қувончи ичига сиғмаган футболчи гол киритгач, жамоадоши Тони Адамснинг елкасига сакрайди ва қояга урилган қушчадай майдонга қулайди. Унинг ўмров суяги синиб, анча вақт даволанишга мажбур бўлади.

Голни нишонлаш қурбони бўлган футболчилар сафига «Нефтчи» ҳужумчиси Анвар Бердиевни ҳам киритиш мумкин. Маълумки, Бердиев ҳужумчи сифатида Қаршининг «Насаф» жамоасида камолга етган, кейинчалик «Нефт-чи» таркибига қўшилганди. 2003 йилги чемпионатда Анвар Бердиев ўта сермаҳсул ўйин намойиш этиб биринчи давра якунига етмай туриб, яъни 12-турдаёқ 17 та гол муаллифи бўлганди. Иккинчи ўринда бораётган «Қизилқум» ҳужумчиси Марсель Идиатуллин ҳисобида эса атиги 8 та гол бор эди.

12-турда «Нефтчи» айнан «Насаф»ни қабул қилганди. Учрашувнинг 54-дақиқасида Анвар собиқ жамоаси дарвозасига гол киритиб, хурсандчилигини мухлислар билан баҳам кўриш ниятида бўлса керак, темир панжарага бориб осилади ва йиқилиб тушади. Натижада оёғи синган ҳужумчи мавсум охирига қадар сафдан чиқади.

Худо «бераман» деса, тўшакда ағанаб ётиб ҳам жароҳат олиш мумкин экан. Англиянинг «Рединг» жамоаси ҳужумчиси Лерой Лита уйида уйқуга тўйгач, ётган жойида мазза қилиб керишмоқчи бўлади ва пайини чўзиб олади. Оқибатда ҳужумчи уч ойга сафдан чиқади.

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Рио Фердинанд «Лидс»да ўйнаб юрган кезлари ҳордиқ пайтида жароҳат олганди. У ўз уйида телевизор томоша қилиб ўтириб оёғини стол устига ташлаб олади. Ниҳоят телевизор жонига теккач Рио ўрнидан тураётиб, тиззасининг пайини чўзиб олади. Бу жароҳат оқибатида Фердинанд уч ой давомида телевизор кўриш «бахтига» сазовор бўлади.

Англия терма жамоаси ва «Портсмут» дарвозабони Дэвид Жеймс Play Station каби кўнгилочар ўйинлар яхшиликка олиб келмаслиги ҳақида гапирганида нималарни назарда тутганини ҳамма ҳам билавермаса керак. Кунлардан бирида Дэвид бекорчиликдан зерикиб, ўйнашга қарор қилади. У ўтирган жойида пульт томон чўзилади ва елкаси чиқиб қолади. Оқибатда бир ой футболдан ташқарида қолади.

«Сток Сити» ярим ҳимоячиси Лайам Лоуренс ярим тунда ванна қабул қилмоқчи бўлади. Афтидан унинг суюкли кучуги ҳам шундай қарорга келган кўринади. Иккинчи қаватдан пастга тушаётган футболчи зинапояда шу йўналишда кетаётган кучугини тепсаб олмаслик учун сакрайди ва тўпиғидан жароҳат олиб сафдан чиқади.

Оддий никоҳ узуги ҳам оғир жароҳатга сабаб бўлиши мумкин экан. Ишонмасангиз буни швейцариялик футболчи Пауло Диогодан сўранг. Фаолияти давомида Европанинг деярли барча чемпионатларида иштирок этишга улгурган бу йигит «Серветт» шарафини ҳимоя қилаётган пайтида кутилмаган жароҳат олиб, бир умрга чўлтоқ бўлиб қолган. 2004 йилнинг декабрь ойида Швейцариянинг бошқа бир жамоаси - «Шаффхаузен» билан бўлган ўйинда Диого гол киритади ва бизнинг Бердиевимиз каби қувончини мухлислар билан бирга баҳам кўрмоқчи бўлади. У чопиб бориб панжарага чиқиб олади. Ниҳоят ҳовури пасайгач, панжарадан сакраб тушади ва оғриқдан бўкириб юборади. Маълум бўлишича, никоҳ узуги панжара симига кириб қолган экан. Сим бақувватлик қилиб, узук ва панжанинг ярмини олиб қолади. Қизиқ, Пауло энди узукни қайси панжасига тақаётганикин?

Юқоридаги жароҳатлар «фонида» «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Аҳрол Рисқуллаев олган жароҳат ҳеч нарса эмас. Бироқ шунчаки, чигалёзди машқини бажараётган пайтда жиддий жароҳат олиш ачинарли, албатта. Ёшлар терма жамоаси йиғинига чақирилган ярим ҳимоячи баданни қиздириш учун ўмбалоқ ошаётган пайтида қўлини синдириб, узоқ муддат даволанишга мажбур бўлганди.

Просмотров: 3778 | Добавил: rustamsheva | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Поиск
Календарь
«  IYUL 2009  »
DUSECHOPAJUSHAYAK
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024