JUMA, 03.05.2024, 12:24
DUNYO FUTBOLI
Главная | | Регистрация | Вход
Мини-чат
200
Статистика

HOZIR-ON LINE 1
MEHMONLAR 1
FOYDALANUVCHILAR 0
Главная » 2008 » IYUN » 28 » UZBEKISTON GUKOBI BAHSLARI
UZBEKISTON GUKOBI BAHSLARI
07:16

Олмалиқда бўлиб ўтган ОТМК - "Машъал" баҳси ниҳоясига етганидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтишди.
Игорь ШКВИРИН (ОТМК бош мураббийи): - Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугун ҳам шундай бўлди. Фақат баъзи баҳсларда ўз ўйинимизни намойиш эта оляпмиз, баъзан эса йўқ. Якуний натижа албатта, мени қониқтирди. Шунга қарамай, ўйинимизда ҳали кўп ўзгаришларни қилишимиз зарур.

Виктор КУМИКОВ ("Машъал" бош мураббийи): - Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи таймда мезбонлар устунлик қилишди, танаффусдан кейин эса биз. Лекин якуний ҳисоб ОТМК футболчилари фойдасига ишлади. Иккинчи таймдаги имкониятлардан футболчилар унумлироқ фойдаланишганда, ғалаба қозонган бўлардик.

- Ҳакамлар ҳақида қандай фикрдасиз?
- Улар бизнинг иккита голимизни ҳисобга олишмади. Улардан бири менимча, ҳаққоний киритилганди.

- Ўйинни Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками бошқариб борди.
- Яхши. Учрашувни қайта кўриб чиққач, биламиз - у ўйинни қандай бошқарган экан.

- Футболчиларга эътирозингиз борми?
- Ҳа, улар мен кутган даражада ўйнай олишмади. Деярли ҳамма кўплаб хатоларга йўл қўйди.

- Балки, улар тоғдаги машғулотлардан кейин чарчаб қолишгандир?
- Учрашувнинг биринчи дақиқасидан чарчаган ҳолда ўйнашдими улар? Билмадим, нимаган чарчаган бўлишлари мумкин.

Просмотров: 772 | Добавил: gari-rustam-fk | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Поиск
Календарь
«  IYUN 2008  »
DUSECHOPAJUSHAYAK
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024