JUMA, 03.05.2024, 17:28
DUNYO FUTBOLI
Главная | | Регистрация | Вход
Мини-чат
200
Статистика

HOZIR-ON LINE 1
MEHMONLAR 1
FOYDALANUVCHILAR 0
Главная » 2008 » IYUN » 18 » OTMK MA'SHALNI KUBOGDAN CHIQARIB YUBORDI
OTMK MA'SHALNI KUBOGDAN CHIQARIB YUBORDI
05:23

Бугун Ўзбекистон кубогининг 1/4 финалида яна 2 учрашув бўлиб ўтди. Олмалиқнинг ОТМК клуби ўз майдонида Муборакнинг «Машъал» клубига қарши жавоб учрашувида майдонга тушди. Муборакда бўлиб ўтган биринчи ўйинда 2:1 ҳисобида Виктор Кумиков шогирдларининг қўли баланд келган эди. Жавоб учрашувининг асосий вақти ҳам худди шу ҳисобда якун топди, фақат майдон эгалари фойдасига. Биринчи бўлимда ОТМК клуби Ғайрат Омонмуродов (12-дақиқа) ва Мирғолиб Раимовларнинг (26-дақиқа) голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлимда эса Дилявер Ваниев “машъалчилар”га умид бағишлаган гол муаллифига айланди.

Шу сабабли иккала ўйин умумий натижасига кўра ҳакам 15 дақиқалик икки таймга футболчиларни таклиф этди. 110-дақиқада Зоҳир Пиримов ўз жамоаси – ОТМКни ярим финалга олиб чиққан гол муаллифига айланди. Шу тариқа муросасиз кечган икки ўйиндан иборат беллашув якунига кўра Игорь Шквирин шогирдлари Кубок баҳсида кучли тўртликка киришга муваффақ бўлдилар.

Чорак финалнинг яна бир жуфтлиги - «Пахтакор» - «Бухоро» жамоаларининг дастлабки баҳси Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди. Биринчи бўлимда “Пахтакор” вакиллари – Илҳом Суюнов ва Александр Гейнрихлар томонидан киритилган голлар Равшан Ҳайдаров шогирдларига 2:0 ҳисобидаги ғалабани тақдим этди.

17.06.08

БУХОРО – ПАХТАКОР 0:2 (0:2)
Голлар: Илҳом Суюнов, 24, Александр Гейнрих, 31
Бош ҳакам: Жўра Холмуродов
Ён чизиқ ҳакамлари: Ҳасан Пирматов; Илхом Чориев
Заҳирадаги ҳакам: Маҳмуд Шарипов
Назоратчи: Алишер Абдуллаев
Жавоб учрашуви: муддати номаълум

ОТМК – МАШЪАЛ 2:1 (2:0). Қўшимча вақт – 3:1
Голлар: Ғайрат Омонмуродов, 12, Мирғолиб Раимов, 26, Зоҳир Пиримов, 110 – Дилявер Ваниев, 54
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Ён чизиқ ҳакамлари: Абдулҳамид Расулов; Виктор Серазитдинов
Заҳирадаги ҳакам: Андрей Снетков
Назоратчи: Тоир Низомов
Дастлабки учрашув – 1:2

Просмотров: 781 | Добавил: gari-rustam-fk | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Форма входа
Поиск
Календарь
«  IYUN 2008  »
DUSECHOPAJUSHAYAK
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024